Қозоғистонда ОТМга ўқишга кириш учун икки марта тест топширишга рухсат берилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Миллий Ягона Тест синовининг биринчи имконияти қоидаларини бузган абитуриентлар иккинчи тестга киритилмайди. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим ва фан вазирлигининг Олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим департаменти директори Адилет Тойбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Бу йил икки марта Миллий Ягона Тест топшириш имконияти берилди. Бироқ, ушбу икки имкониятда абитуриентлар профил фанларини ўзгартира олмайди. Агар биринчи имкониятда «математика+физика»ни топширса, иккинчи имкониятда «математика+физика» фанларидан ўтиши керак. Бу йилги Миллий Ягона Тестнинг яна бир хусусияти шундаки, биринчи имкониятда қоида бузилган тақдирда, натижалар бекор қилинади ва иккинчи марта ўтказишга рухсат этилмайди. Агар абитуриент биринчи имкониятдан муваффақиятли ўтиб, иккинчи имкониятда маълум қоидани бузса, иккала имкониятнинг натижалари ҳам бекор қилинади ва у грант танловида қатнаша олмайди. Шу боис, ҳар бир абитуриентни академик ҳалолликка риоя қилишга чақирамиз», - деди департамент директори.

Унга кўра, жорий йилда фақат ҳуқуқ йўналиши бўйича чегара балл 70 га кўтарилган.

«Алоҳида таълимга муҳтож болаларга қўшимча 40 дақиқа вақт берилади. Шу билан бирга, улар учун тест синовларининг сифати ва тузилиши ҳам ўзгарди. Яна бир янгилик, имтиҳон топширувчиларни академик ҳалолликни сақлаш мақсадида тест синовидан ўтказиш бўлади. Шунинг учун ҳар бир имтиҳон топширувчининг индивидуал тест версияси бўлади ва унга белги қўйилади. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тест синовлари «1 та компьютер – 2 та камера – 1 та тестер» тамойили бўйича ўтказилмоқда», — деди Адилет Тойбаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар