Қозоғистонда ота-оналарнинг мактаб формасини танлашига эркинлик берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда мажбурий мактаб формасига қўйиладиган талабларга ўзгартиришлар киритилиб, буйруқ лойиҳаси тайёрланди. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим ва фан вазирлигининг Мактабгача ва ўрта таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Янги ўқув йилига ёзги тайёргарлик бошланди. Болани мактабга тайёрлашда ота-оналарнинг асосий ташвишларидан бири бу мактаб формасидир. Кўпчилик ота-оналар сифатли ва ҳамёнбоп мактаб формасини сотиб олишни хоҳлашади. Бугунги кунга қадар мажбурий мактаб формасига қўйиладиган талабларга ўзгартиришлар киритилиб, буйруқ лойиҳаси тайёрланди. Ота-оналар ўзлари хоҳлаган мактаб формасини танлашда эркиндир. Барча вилоятлардаги таълим бўлими ва бошқармалари ота-оналарга мактаб формасини танлашда ягона рангни таклиф қилмоқда», — деди Гулмира Каримова Таълим ва фан вазирлиги йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, мактаб формаси болалар тарбиясига таъсир қилади.

«Бошқа мактаб нишонларини мактаб формасига ёпиштириш мумкин. Сифатли ва арзон мактаб формаси билан таъминлашнинг янгича ёндашуви ўқувчилар ўртасидаги ижтимоий, мулкий ва бошқа тафовутларни бартараф этишига ишонамиз», — деди вазирлик вакили.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар