Қозоғистонда онлайн жиноятлар сони 34 фоизга камайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда интернетда фирибгарлик ҳолатлари 34 фоизга камайган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Шуғила Турлибай маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Интернет, онлайн хизматлар ва ІТ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар масаласи бўйича билан Ички ишлар вазирлиги томонидан комплекс чоралар кўрилмоқда. Буларга профилактика чоралари, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва текшириш киради. Ахборот-коммуникация ва ахборот технологиялари ёрдамида жиноятчиликка қарши курашиш дастури ҳам қабул қилинди», — деди Шуғила Турлибай вазирликдаги матбуот анжуманида.

Унга кўра, мамлакатда кибержиноятчиликка қарши кураш бўйича махсус тезкор гуруҳ ишламоқда.

«Ўтган йили кибержиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ходимлар сони ортди. Интернетдаги фирибгарликни текшириш учун ҳам гуруҳ ташкил этилган. Интернетдаги фирибгарликлар сони жорий йилнинг 3 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга камайди», - дейди вазирлик вакили.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар