Қозоғистонда онлайн рўйхатга олиш функцияси қайта тикланади

Фото: None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистонда аҳоли рўйхатини онлайн ўтказиш функцияси тикланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Миллий статистика бюроси матбуот хизматининг хабар беришича, онлайн рўйхатга олиш тугаганидан буён аҳолидан онлайн сўров функциясини қайта тиклашни сўраб кўп сонли сўровлар келиб тушган.

«Шу муносабат билан sanaq.gov.kz сайтида онлайн рўйхатга олиш функциясини тиклашга қарор қилинди. Сиз сўровномаларни, аввалгидек, ихтисослаштирилган sanaq.gov.kz сайтида, e-Gov портали орқали ва Aity мобил иловаси орқали кириб, тўлдиришингиз мумкин. Онлайн функция аҳолини рўйхатга олиш тугагунга қадар мавжуд бўлади «, - дейилади идора хабарида.

1 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда фуқароларнинг деярли 40 фоизи онлайн рўйхатга олиш функциясидан фойдаланган. 1 октябрда интервьюерлар уйма-уй юришни бошладилар. Улар аллақачон 5 938 259 киши билан суҳбатлашган. Онлайн рўйхатга олишда иштирок этганлар сўровчиларга рўйхатга олиш тўғрисидаги билдиришномани кўрсатишлари керак, улар билан қайта суҳбат ўтказилмайди.

Муаллиф: Гулзат Сахова

Сўнгги хабарлар