+7 (701) 759 90 19
USD 405.69 EUR 455.51
RUB 5.72 CNY 57.42
Янгиликлар

Қозоғистонда оналик ва болаликни қўллаб-қувватлашга 190 млрд тг ажратилди

1 Июнь 11:05
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда оналик ва болаликни қўллаб-қувватлашга 190 млрд тг ажратилди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил январь-апрель ойларида болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун республика бюджетидан ва Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан жами 190 миллиард танга ажратилди, деб хабар беради ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу даврда 111,5 минг киши (жами 13 миллиард танга) туғруқ учун тўланадиган бир марталик нафақа олган.

Бола бир ёшга тўлгунга қадар тўланадиган нафақа ҳар ойда ўртача 139,9 минг кишига берилади, жорий йил бошидан эса шу мақсадга 11,9 млрд йўналтирилган.

«Алтын алқа», «Күміс алқа» унвонлари билан тақдирланган ёки илгари «Батыр ана» унвони, I ва II даражали «Ана даңқы» орденлари билан тақдирланган кўп фарзандли оналарга ҳар ой тўланадиган ёрдам пулини ўрта ҳисобда 233,9 минг одам олган.

4 ва ундан ортиқ вояга этмаган болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақа ўртача 384,9 минг оилага (73,5 млрд танга) тўланган.

88,4 минг киши (умумий миқдори 15,8 млрд танга) ногирон болаларни тарбиялаётганлар учун нафақа олди.

18 ёшга тўлган, болалигидан биринчи гуруҳ ногиронини парвариш қилаётган 14,4 оилага жами 2,6 млрд танга нафақа берилди.

2008 йилдан бошлаб мажбурий ижтимоий суғурта тизимида иштирок этаётган ишлайдиган аёлларнинг туруққа тўлиқ тайёр бўлишини таъминлаш учун давлат ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик нафақа тўланади. 2020 йилда ушбу тўловни 61,7 минг киши (жами 25,9 миллиард танга) олган.

Бола бир ёшга тўлгунга қадар ҳар ойда бола унинг парвариши учун нафақа берилади. Жорий йилнинг январь-апрель ойларида 273 минг кишига ушбу мақсадда 31,1 миллиард танга берилди.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив