Қозоғистонда Оналар ва Оталар куни байрамлари пайдо бўлади

None
ASTANА. Кazinform - Мамлакатда Оналар куни ва Оталар куни нишонланади. Бу ҳақда «Аshyq» НҲА порталида эълон қилинган Ҳукумат қарори лойиҳасида айтилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳужжатда Оналар кунини май ойининг иккинчи якшанбасига, Оталар кунини эса июнь ойининг учинчи якшанбасига белгилаш таклиф қилинган.

Қарор изоҳида қайд этилган байрамларнинг тасдиқланиши мамлакатда оила институтини мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилган.

«Оналар куни ва Оталар кунининг байрамлар қаторига киритилиши Қозоғистонда оилавий қадриятларни тарғиб қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш, шунингдек, оталар институтини ривожлантиришга хизмат қилади», — дейилади қарор лойиҳасида.

Ҳужжат 5 апрелга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар