Қозоғистонда Оналар куни ва Оталар куни деб номланган байрам кунлари пайдо бўлди

Фото: Фото: pbs.twimg.com
ASTANA. Kazinform – Энди Қозоғистонда иккита байрам - Оналар куни ва Оталар куни алоҳида нишонланади. ҚР Бош вазири Алихан Смаилов тегишли қарорни имзолади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳужжатга кўра, Оналар куни май ойининг иккинчи якшанбасида, Оталар куни эса июнь ойининг учинчи якшанбасида нишонланади.

ҚР Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлигининг хабар беришича, ушбу байрамларнинг тасдиқланиши мамлакатда оила институтини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар