Қозоғистонда ҳокимларнинг рақамли ўринбосарлари «тайинланиши» мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда вилоятлар ва республика аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимларининг ўринбосарлари рақамли бўлиши мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда очиқ норматив-хуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинган қарор лойиҳасида айтилади.

Ҳужжатга мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги «Сиёсий ва маъмурий давлат хизматчилари лавозимлари реестрини тасдиқлаш тўғрисида»ги 150-сон Фармонига қатор ўзгартиришлар киритиш тавсия этилади.

Лойиҳа 2022 йил 27 апрелгача очиқ муҳокамада бўлади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар