Қозоғистонда ҳокимлар халқ билан янги форматда учрашувлар ўтказишга тубдан ўтишади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов айрим ҳудудларда халқ билан учрашишнинг янги форматига мослаша олмаётган, эски тартибдан чиқа олмаётган раҳбарларни танқид қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Давлат раҳбарининг фармойиши билан марказий ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг халқ билан учрашувлари жадвали тасдиқланди. Янги форматга кўра, учрашувлар «юзма-юз, очиқ мулоқот» шаклида ўтказилади. Унгача матбуот ва ижтимоий тармоқларда ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилади. Ҳудудларга амалий ташрифлар чоғида вазирлар фуқароларни шахсан қабул қилмоқда, жамоат бирлашмалари вакиллари билан учрашмоқда. Режалаштирилган учрашувлар муносабати билан фуқароларнинг мурожаатлари махсус дастлабки таҳлил қилинди. Буларнинг барчаси муаммоларни синчиклаб ўрганиш, уларни маъмурият даражасида ёки идоралараро ўзаро ҳамкорлик доирасида ҳал этиш йўлларини кўриб чиқиш имконини беради», — деди Алихан Смаилов.

Шу муносабат билан Ҳукумат раҳбари вазирларга шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида мобил алоқа ва интернет сифати, электр энергияси, газлаштириш, ичимлик суви таъминоти, ижтимоий муаммолар юзасидан айрим саволлар берилганини таъкидлади.

«Янги форматга мувофиқ, қайд этилган муаммоларнинг ечимлари давлат органларининг расмий интернет-ресурсларида ҳам жойлаштирилади. Барча даражадаги ҳокимлар халқ билан учрашувдан сўнг муаммоларни тизимли йўлга қўймоқда, уларни молиялаштириш имкониятлари маслахат сессияларида муҳокама қилинмоқда. Қолаверса, айрим ҳудудларда йиғилишнинг янги форматига мослаша олмаган, эски тартибдан чиқа олмаётганлар ҳам учраб турибди. Учрашувларга эркин кириш тамойилига барча риоя қилиши керак», — деди Бош вазир.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар