+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Қозоғистонда оила институтини мустаҳкамлаш бўйича олтита грант лойиҳаси амалга оширилмоқда

25 Ноябрь 19:43
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда оила институтини мустаҳкамлаш бўйича олтита грант лойиҳаси амалга оширилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири ўринбосари Асқар Умаров оила институтини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йилда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва оила институтини ривожлантириш мақсадида Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги томонидан олтита грант лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Биринчиси, ёшлар ўртасида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни институционализация қилиш. Иккинчиси, ёшлар ўртасида репродуктив саломатликни сақлаш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш. Учинчиси, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш бўйича инқироз марказлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Тўртинчиси - оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болали оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Бешинчиси - гендер эҳтиёжлари ва талаблари харитаси. Олтинчиси, молиявий саводхонлик оиладан бошланади, бу шундай онлайн лойиҳа», – деди Асқар Умаров «Қозоғистонда оила ва оила сиёсати институти: муаммолар, тенденциялар ва истиқболлар» мавзусидаги халқаро анжуманда.

Унга кўра, оилани муҳофаза қилиш институтини мустаҳкамлаш ва унга шарт-шароит яратиш, шунингдек, гендер тенглигини таъминлаш мақсадида 2016 йилда ҚР Президентининг Қарори билан Қозоғистон Республикасининг оила ва гендер сиёсати концепцияси қабул қилинди.

«Давлат раҳбарига 2021 йил 1 сентабрдаги Мурожаатномаси доирасида ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирига концепциясини янгилаш топширилган эди. Мазкур кўрсатмани амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузилди. Унинг таркибига парламент депутатлари, Президент ҳузуридаги Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия аъзолари, экспертлар, нодавлат нотижорат ва халқаро ташкилотлар ҳамда манфаатдор давлат идоралари вакиллари киради», - дея хулоса қилди спикер.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив