Қозоғистонда оғир юк машиналари юриши вақтинча тақиқланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Баҳорда, автотрассалар таркибий элементларининг оғир юк ташишга бардош бериш қобилиятининг пасайиши сабабли, битта ўқига саккиз тоннадан ортиқ бўлган юк тушадиган автотранспортлар ҳаракати чекланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

Вазирлик матбуот хизмати мамлакат ҳудудида маълум ҳудуднинг иқлим хусусиятларига қараб турли вақтларда чекловлар жорий этилишини эслатади.

«1 мартдан 1 апрелгача Алмати, Атирау, Жамбил, Қарағанди (Жезқазған ҳудуди), Қизилўрда, Манғистау ва Туркистон вилоятларидаги транспорт қатнови чекланган.

23 мартдан 1 майгача чекловлар Шарқий Қозоғистон, Акмола, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди (Қарағанди ҳудуди), Қўстанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида амал қилади», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар