Қозоғистонда одамлар тинчлигини бузганлик учун жазо кучайтирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти «Қозоғистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚР Қонунини имзолади, деб хабар беради Kazinform.

Янги ўзгаришларга кўра, одамлар тинчлигини бузганлик учун бериладиган жазо кучайтирилди. Хусусан, янги тахрирдаги 437-моддага кўра, тунда (кечки 23:00дан тонгги 06:00гача) жисмоний шахсларнинг хордиқ чиқариши ва тинчлигига халақит берганлик учун ойлик ҳисоб кўрсатгичининг юз бараваригача (265 100 танга) жарима солиниши мумкин.

Жумладан, тунги вақтларда зарурий ёки мажбурий эҳтиёж бўлмаса ҳам қўшнилар тинчлигини бузган: жисмония шахсларга ОҲК 5 баравари, кичик тадбиркорлик субъектларига ёки тижорат ташкилотларига ОҲК 20 баравари, ўрта тадбиркорлик субъектларига ОҲК 30 баравари, катта тадбиркорлик субъектларига ОҲК 100 баравари миқдорида жарима солишга асос бўлади.

Агар худди шу ҳаракат такрорланса, жисмония шахсларга ОҲК 10 баравари, кичик тадбиркорлик субъектларига ёки тижорат ташкилотларига ОҲК 40 баравари, ўрта тадбиркорлик субъектларига ОҲК 60 баравари, катта тадбиркорлик субъектларига ОҲК 150 баравари миқдорида жарима солинади.

Сўнгги хабарлар