Қозоғистонда одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси 2023 йилнинг баҳорида тайёр бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси ИИВ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Қанат Нурмағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Ҳозирда одам савдосига қарши курашиш йўналишидаги жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш бўйича тегишли тажриба тўпланган. Бунга давлат органлари ва фуқаролик сектори ўртасидаги мулоқот платформаси ёрдам берди. Шу муносабат билан одам савдосига қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия фаолият кўрсатмоқда. Вилоят ва шаҳарлар ҳокимликлари қошида шундай характердаги ҳудудий комиссиялар ишламоқда»

, — деди Қанат Нурмағамбетов.

Унинг сўзларига кўра, ҳар уч йилда тегишли чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олган ҳукумат режаси қабул қилинади. Айни пайтда 2021-2023 йилларга мўлжалланган режа амалга оширилмоқда.

«Уни амалга оширишда давлат ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, халқаро ва нодавлат ташкилотлар иштирок этмоқда. Мамлакатимизда жабрланганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ёрдам кўрсатиш борасида 20 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият юритмоқда»

, – дейди вазирлик вакили.

Бундан ташқари, у ушбу соҳадаги асосий йўналиш сифатида Қозоғистонда одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.

«Ҳозирги кунда аксарият қоидалар Инсон ҳуқуқлари ва одам савдосига қарши курашиш бўйича халқаро конвенцияда ратификация қилинган. Бироқ мамлакатда алоҳида қонун қабул қилинмаганди. Қонун лойиҳаси Қозоғистон Президентининг инсон ҳуқуқлари бўйича топшириғини бажариш мақсадида тайёрланмоқда. Ҳужжат концепциясини ишлаб чиқиш муддати 2022 йил сентябр, қонун лойиҳасини тайёрлаш муддати эса 2023 йил апрел»

, — деди Қанат Нурмағамбетов.


Сўнгги хабарлар