Қозоғистонда «Очиқ осмон» режими 5 йилга узайтирилди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда «Очиқ осмон» режими 2027 йил охиригача узайтирилди, дея хабар беради Kazinform Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Шундай қилиб, ушбу режим рейслар сони бўйича барча чекловларни олиб ташлаш ва Қозоғистон авиакомпаниялари томонидан амалга оширилмайдиган йўналишларда хорижий авиакомпанияларга бешинчи «ҳаво эркинлиги» даражасини беришни назарда тутади.

«Очиқ осмон» режими Астана, Алмати, Тараз, Чимкент, Ақтау, Семей, Қарағанди, Ўскемен, Павлодар, Петропавл, Кўкшетау ва Туркистон шаҳарларининг 12 та халқаро аэропортларида қўлланилди. Ақтўбе вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида вилоятни ривожлантириш мақсадида Алия Молдағулова номидаги Ақтўбе халқаро аэропортида ҳам ушбу режим жорий этилди.

Ушбу режим янги хорижий авиаташувчиларни жалб қилиш, авиаташувчилар ўртасидаги рақобатни ривожлантириш, халқаро йўналишларни очиш, авиачипталар нархини пасайтириш, туризмни ривожлантириш ва Қозоғистон шаҳарларининг транспорт қулайлигини оширишга ёрдам беради.

Сўнгги хабарлар