Қозоғистонда ОАВ тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси 2023 йилгача ишлаб чиқилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон амалдаги «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунига қўшимчалар киритиш ниятида. 2023 йилда Мажилисга тақдим этиш режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

– Ҳозиргача Давлат раҳбарининг Мурожаатномада кўрсатиб берган йўналишларидан келиб чиқиб, қонун нормаларини ўзгартириш бўйича концептуал ёндашувлар ишлаб чиқилмоқда. Бу иш осон эмас. Бу борадаги муносабатларни тўғри тартибга солувчи, жамиятни ҳам, журналистларни ҳам қониқтирадиган қонун қабул қилиш учун вақт керак. Шунинг учун лойиҳани 2023 йилда Мажилисга тақдим этиш режалаштирилмоқда», — деди Қозоғистон Республикаси адлия вазири Канат Мусин.

Эслатиб ўтамиз, 16 март куни Президент Қосим-Жомарт Тоқаев «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунни қайта кўриб чиқишни таклиф қилган эди.

«Мустақил ва масъулиятли оммавий ахборот воситаларисиз кейинги демократик ўзгаришларни амалга ошириш мумкин эмас. Бинобарин, давлат манфаатлари, жамият талаблари ҳамда оммавий ахборот воситалари соҳасини ривожлантириш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунни қайта кўриб чиқиш зарур», — деган эди ўшанда Президент.


Муаллиф: Анеля Қасимова


Сўнгги хабарлар