Қозоғистонда «Nur Otan» праймеризида 662 мингдан ортиқ киши овоз берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Праймеризнинг дастлабки босқичида овозларни ҳисоблаш якунланди, деб хабар беради Kazinform «Nur Otan» партияси котиби Арман Қириқбоевга асосланиб.

«Бугун дастлабки праймеризнинг биринчи босқичи учун овозларни ҳисоблаш якунланди. Онлайн овоз бериш натижалари маълум. Барча қоғозли бюллетенлар партиянинг Марказий ташкилий қўмитасига етказиб берилди ва тасдиқланди. Масалан, биз эрталаб Жамбил, Туркистон ва Қизилўрда вилоятларининг чекка ҳудудларидан етказиб берилган қоғоз бюллетенларининг охирги партиясини олдик. Энди барча маълумотлар «Примериз» ахборот тизимига тўлиқ қўшилиб, ҳамма учун очиқ», - деб ёзади Арман Қириқбоев Facebook саҳифасида.

Унинг айтишича, тўрт кун давомида «Nur Otan»нинг ахборот тизимида рўйхатдан ўтган аъзоларидан 662 687 ёки 84,2% овоз беришда қатнашди. 581 104 партиядошлари онлайн тарзда овоз беришди, 81 583 нафар нуротанликлар анъанавий тарзда қоғозли бюллетенлар орқали овоз беришди.

«Бу рақамлар жамоатчилик янги сиёсий восита - нафақат мамлакатимизда, балки бутун Марказий Осиёда биринчи марта ташкил қилинган ва ўз даражасида ўтказилган бошланғич сайловларга алоҳида қизиқиш билдирганлигини аниқ кўрсатиб турибди», - деди А. Қириқбоев.

Сўнгги хабарлар