Қозоғистонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг аризалари уларнинг иштирокисиз кўриб чиқилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Айни пайтда ногиронлик тўғрисидаги 11 мингдан ортиқ аризалар сиртдан берилган, деб хабар беради Кazinform.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигидан маълум қилишларича, бугунги кунда синов лойиҳасига 487 тиббиёт ташкилоти жалб этилган.

«Давлат раҳбари алоҳида эҳтиёжли шахслар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, уларни идорама-идора юриш ва қоғозбозликдан сақлаш, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат кўрсатувчилар билан алоқасига йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берди. Шу муносабат билан биз Соғлиқни сақлаш, Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирликлари билан биргаликда Қозоғистоннинг 17 вилоятида тиббий-ижтимоий экспертиза ташқи формати лойиҳасини ишга туширдик. Хизматни олиш учун аризачи фақат яшаш жойидаги клиникага бориб, керакли текширувдан ўтиши керак, қолган жараён эса ахборот тизимлари интеграцияси туфайли унинг иштирокисиз амалга оширилади», — дейилади хабарда.

Пилот лойиҳа орқали 2022 йилга келиб ногиронлик бўйича сиртдан хизмат кўрсатиш қамровини ногиронлиги бўлган шахсларнингг 20 фоизигача ошириш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар