Қозоғистонда ногиронлиги бўлган шахслар учун қанча тиббий марказлар фаолият кўрсатмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Алихан Смаилов Қозоғистон Республикаси Ҳукумати томонидан махсус ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, невропсикиятрик касалликларга чалинган 18 ёшдан ошган шахслар, нейропсихиятрик патологиялари ва таянч-ҳаракат тизими бузилишлари билан оғриган ногирон болаларга кафолатланган ҳажмда касалхонада, ярим стационарда ва уйда парваришлаш хизматлари каби махсус ижтмимоий ёрдам кўрсатилмоқда. Кафолатланган махсус ижтимоий хизматлар ҳажми рўйхатига ижтимоий, маиший, тиббий, психологик-педагогик, меҳнат, маданий-иқтисодий ва юридик хизматлар киради», — деб ёзади Алихан Смоилов депутат сўровига ўз жавоби да.

Унга кўра, шифохонада махсус ижтимоий хизматлар олувчилар давлат томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланади. Бугунги кунда мамлакатда 113 та стационар турдаги тиббий-ижтимоий муассаса фаолият кўрсатиб, улар 23 мингдан ортиқ кишига, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатмоқда.

Шунингдек, 9 мингдан ортиқ кишини қамраб олган 115 та кундузги бўлим, 54 минг нафардан ортиқ аҳолини қамраб олган 482 та уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлими, 8 мингдан ортиқ аҳолини қамраб олган давлат ижтимоий буюртмаси доирасида 164 та ННТ фаолият кўрсатмоқда. 1,4 минг кишини қамраб олган ДХШ доирасида 7 та хусусий ташкилот мавжуд.

– Ушбу муассасалар фаолияти ногиронларни реабилитация қилиш ва ижтимоийлаштиришга қаратилган. Аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари доирасида ногиронлиги бўлган шахсларга алоҳида эътибор қаратилмоқда», — деди бош вазир ўринбосари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар