Қозоғистонда ногиронларга ғамхўрлик қилувчилар учун янги турдаги нафақа жорий этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - I гуруҳ ногиронларига ғамхўрлик қилувчилар учун янги турдаги нафақа жорий этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Серик Шапкенов Сенатнинг ялпи мажлисида айрим тоифадаги фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинганда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Aсосий концептуал янгиликларга келсак, ҳужжатда сабабидан қатъи назар, I гуруҳ ногиронларига ғамхўрлик қилувчилар учун янги турдаги нафақа жорий этилиши кўзда тутилган. Ҳозирги вақтда I гуруҳдаги 66 минг ногироннинг ҳар учтасидан бири парваришлаш нафақаси ёки шахсий ёрдамчилари билан таъминланмаган. Яъни, бошқа одамнинг ёрдамига муҳтож, ўз-ўзидан юра олмайдиган ногиронлар», - деди С. Шапкенов.

Шу билан бирга, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида ташқи ёрдамга муҳтож 24 минг кишига қўшимча парваришлаш нафақалари берилади.


Сўнгги хабарлар