-
-
-
15.01.2021 15:07
-
-
-
-
15.01.2021 11:49
-
15.01.2021 11:07
-
-
15.01.2021 09:12
Қозоғистонда ногиронлар янги ногиронлар коляскалари билан таъминланмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида ногиронларга электр ногиронлар аравачалари тақдим этилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига асосланиб хабар беради.
Йил охирига қадар вилоят ва республика аҳамиятидаги шаҳарларда катталар ва алоҳида эҳтиёжли болалар учун 1381 та аравани етказиб бериш режалаштирилган.
Ногиронлар коляскаларини ишлаб чиқарувчи «Тыныс» АЖ «Қазақстан Инжиниринг»нинг шўба корхонаси ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, товар ишлаб чиқаришда улуши 75 фоизни ташкил этади. Умумий оғирлиги - 75 кг, юриш масофаси - 25 кмдан ортиқ, юк кўтариш қобилияти - 140 кггача. Бу қозоғистонлик дизайнерлар томонидан яратилган маҳсулот.
Бугунги кунга қадар давлат буюртмаси доирасида етказиб берувчи Қозоғистоннинг 12 вилоятига (Ақтобе, Алмати, Атирау, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Туркистон) ва Нур-Султан, Чимкент шағарларига 817 ногиронлар аравачасини юборди.
Йил охирига қадар яна 564 та электр ногиронлар аравачасини етказиб бериш режалаштирилган.
Ушбу тадбир алоҳида эҳтиёжга эга одамлар учун қулай ва мустақил ҳаракатланишига имкон беради, бу уларнинг ижтимоийлашувини оширади.- Ўтган йили Қозоғистонда 2,5 триллион тенге пенсия тўланди
- 3800 кам таъминланган оилаларнинг болалари компьютер билан таъминланди
- Қозоғистонда ижтимоий соҳа ходимларининг маоши икки баравар кўпаяди
- Бу йил Қозоғистонда барча аҳоли бандлик марказлаи хизматларини онлайн олишлари мумкин
-
2020 йилда 12 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди
-
Қозоғистон корхоналарида 14 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари ишлайди