Қозоғистонда ногирон ва боқувчисини йўқотганларга 324 миллиард тенгедан зиёд нафақа тўланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform- Йил бошидан бери қозоғистонликларга ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик учун нафақа сифатида 324 миллиард тенгедан зиёд маблағ тўланган.

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий һимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

2021 йил январ-октябр ойларида ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлаш учун республика бюджетидан 257,9 миллиард тенге, боқувчисини йўқотганлик муносабати билан 66,5 миллиард тенге ажратилди.

2021 йил октябр ойида ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлашга республика бюджетидан 25,5 миллиард тенге, боқувчисини йўқотганлик учун 6,7 миллиард тенге сарфланди.

2021 йил 1 ноябр ҳолатига ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаси олувчилар сони 524,5 минг нафарни, боқувчисини йўқотганлик бўйича – 149,7 минг нафарни ташкил этмоқда.

Ногиронлиги ва боқувчисини йўқотган тақдирда давлат ижтимоий нафақаларининг миқдори ногиронлик гуруҳи ва сабабига, вафот этган (ҳалок бўлган) боқувчисининг қарамоғида бўлганлар сонига, шунингдек молиявий йил учун «Республика бюджети тўғрисида»ги қонунда белгиланган яшаш минимумига боғлиқ.

2021 йил 1ноябр ҳолатига кўра, ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларининг ўртача миқдори 48 690 тенгени, боқувчисини йўқотганлик учун 44 793 тенгени ташкил этди.

Сўнгги хабарлар