+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

Қозоғистонда нодавлат ташкилотлари учун янги турдаги грантлар жорий этилади

22 Апрель 17:23
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда нодавлат ташкилотлари учун янги турдаги грантлар жорий этилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли лойиҳалар каби грантлар жорий этилади. Бу ҳақда ҚР Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазир ўринбосари Болат Тилепов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида у нодавлат ташкилотларни қўллаб-қувватлашнинг давлат механизмларини такомиллаштириш режалаштирилаётганини айтди.

«Бу давлат ижтимоий буюртмаси ва грант маблағларига тааллуқлидир. Хусусан, кўплаб мутахассисларнинг фикрлари ва нодавлат ташкилотларнинг тавсиялари инобатга олинган ҳолда, ижтимоий грантлар қоидаларига ўзгартиришлар киритилди ва жорий йил охирига қадар қонунчиликдаги янгиликлар кўпроқ бўлади», - деди вазир ўринбосари.

Болат Тилепов қонунчиликдаги ўзгаришларга ҳам тўхтади.

«Мамлакатда қисқа муддатли, ўрта ва узоқ муддатли лойиҳалар каби грантларни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Шундай қилиб, яхши ташкил этилган жамоат ташкилотлари «ўрта муддатли ва узоқ муддатли грантлар» олишлари мумкин, ва тажрибасиз нодавлат ташкилотлар фақат «қисқа муддатли» грантларга мурожаат қилишлари мумкин», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив