Қозоғистонда нефтни қайта ишлаш заводлари дизел ёқилғисининг 1 литрини 176 тенгедан сотади
Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Энергетика вазири ўринбосари Асет Мағауов маълум қилди.
– Давлат раһбарининг топшириқларини бажариш, баҳорги экиш ишларини ўз вақтида ва меъёрида ўтказиш мақсадида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига 400 минг тонна дизел ёқилғиси ажратилди. 2022 йилнинг феврал-апрел ойларида 231 минг тонна ёки 92 фоиз етказиб берилди», — деди вазир ўринбосари.
Унга кўра, зарур ёқилғи маҳсулотларининг жўнатилиши ҳар куни назорат қилинмоқда.
«Нефтни қайта ишлаш заводларида баҳорги экиш учун дизел ёқилғисининг 1 тоннаси нархи - 212 минг тенге (1 литр - 176 тенге). Ҳудудларга етказиб бериш ва сақлашни ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун прогноз нархи чакана нархлардан ўртача 15-30 фоизга паст бўлади. 2019 йилга нисбатан нархларнинг ошиши йиллик ўсишнинг 8,4 фоизини ёки 3 фоиздан кўп бўлмаганини ташкил қилади», — деди Асет Мағауов.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига баҳорги экиш учун 400 минг тонна арзонлаштирилган дизел ёқилғиси ажратилгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай