Қозоғистонда нефть ва газ саноатига инвестициялар ортиб бормоқда

None
Очиқ манбалардан олинган фотосурат
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда нефть ва газ саноатига сармоя киритилиши ортиб боряпти. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Унга кўра, жаҳон мамлакатларида инвестицияларнинг тармоқ структураси ўзгарган. Шу нуқтаи назардан нефть ва газ соҳасига инвестициялар ҳажми ортди. 2020-2021 йилларда инвестициялар 7 баравардан ортиқ камайди. 2022 йилда геосиёсий шароитлар туфайли давлатлар бу йўналишдаги сармояларни кўпайтира бошлади. Унинг даражаси аслида 2019 йил даражасига етди.

«Мураккаб ташқи шароитларга қарамай, Қозоғистонда 2022 йилда реал иқтисодий ўсиш 3,2 фоизни ташкил этди. 18 фоиз ўсиш ҳисобга олинган ҳолда мамлакатимизга 28 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди. Бу кўрсаткич 2012 йилдан буён рекорд даражада бўлди», – деди Вазир.

Унга кўра, асосий капитал қўйилмалари реал кўрсаткичларда 8 фоизга ошган. Ташқи савдо айланмаси 32 фоизга ошиб, 134 миллиард долларни ташкил этди.

«Ишлаётган кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 27 фоизга кўпайиб, 1,8 миллиондан ошди. Бу соҳада банд бўлганларнинг умумий сони 13 фоизга ошиб, 3,9 миллион кишига етди. Натижада кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги улуши 33,5 фоиздан 36 фоизгача ошди», – деди Вазир.


Сўнгги хабарлар