Қозоғистонда нечта ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати бор

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистондаги касалхоналаридаги ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратлари сони ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатда 3294 та ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати мавжуд. Уларни ҳудудларнинг эҳтиёжларига қараб тақсимлаш режалаштирилган. Яқин келажакда тиббий ташкилотлар 1,658 та ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратини оладилар. Уларнинг 680 таси тез тиббий ёрдам машиналарини қўшимча жиҳозлаш учун портатив аппарати, 978 таси стационарга асосий ва функцияси кенгайтирилган аппаратдир», - дейилади вазирлик хабарида.

Келгусида қўшимча 4000 та ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратини сотиб олиш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоиз, кеча Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ўз мурожаатида Қозоғистонда ПЗР-тестларининг кунига 40 000га етказилишини айтган эди.

Сўнгги хабарлар