Қозоғистонда нақд пулсиз тўлов ҳажми 26 баробар ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон кўплаб соҳаларда молия саноатини рақамли ривожлантириш бўйича етакчи ҳисобланади. Бу ҳақда Қозоғистон молиячиларининг IX конгрессида ҚР Миллий банки раиси Ерболат Досаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Рақамлаштириш бутун дунё бўйлаб молиявий бозорлар тикланишининг асосига айланди. Қозоғистон кўплаб соҳаларда молия саноатининг рақамли ривожланиши бўйича етакчи ҳисобланади. Рақамли хизматлар таъсири остида биз мамлакатда нақд пулсиз тўловлар сезиларли даражада ошганини кўрмоқдамиз. Аҳолининг нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажми 5 йил ичида 26 баробар, интернет ва мобил алоқа хизматлари орқали амалга оширилган тўловлар улуши эса 22 фоиздан 83 фоизга ошиб, рекорд даражага етди», - деди Е.Досаев.

Миллий банк раиси ўзгаришлар суръатини давом эттириш ва молия секторини янада рақамлаштиришни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар