Қозоғистонда нақд хорижий валюта етарли - Миллий банк

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Миллий банки раиси ўринбосари Виталий Тутушкин ички бозорни нақд хорижий валюта билан таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ички валюта бозоридаги вазият яхшиланди. Аҳолининг талабини қондириш мақсадида нақд хорижий валюталар етказиб берилди. Иккинчи даражали банклардаги ликвид валюта активлари ҳажми етарли», - деди В.Тутушкин Парламент Мажилиси ялпи мажлисида.

Унга кўра, нақд валюта бозорида чайқовчиликка йўл қўймаслик мақсадида Миллий банк валюта айирбошлаш шохобчалари орқали хорижий валютани сотиб олиш курсининг сотиш курсидан четга чиқиш чегараларини кенгайтирди.

«Миллий валюта курси барқарорлигини таъминлаш ва капитал чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида трансчегаравий молиявий операцияларни назорат қилиш чора-тадбирлари кучайтирилди. Амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли ички валюта бозоридаги вазият барқарорлашмоқда. Ҳозирда вазият талаб ва таклиф мутаносиблигини кўрсатмоқда. Чора-тадбирлар мажмуи валюта курси ва ундан кейинги инфляцияга босимни камайтиришга ёрдам беради ва тенге билан сақланаётган активларни қўллаб-қувватлайди», — деди Виталий Тутушкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий банк вакили ташқи инфляция билан боғлиқ вазият Қозоғистон учун қийин бўлишини башорат қилган эди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар