Қозоғистонда «мусиқали автойўл» пайдо бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан-Шортанди автомобил йўлида мусиқий йўлакчалар ўрнатилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу технология Қозоғистонда биринчи марта қўлланилмоқда, деб хабар беради Kazinform Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида янги технологияларни жорий этиш доирасида «ҚазАвтоЖол» АЖ томонидан ишлаб чиқилган пилот лойиҳа бошланди. Уни амалга оширишда Германия, Корея, АҚШ ва Япония тажрибаси инобатга олинди.


«Мусиқий йўллар» ҳайдовчиларга ўта хавфли ҳудудларда тезликни камайтиришга ёрдам беради. Автоулов шиналари совуқ пластик устидан юриб ўтаётганда шовқин сигналлари янграйди. Автомобил шовқин чизиғидан 90 км/соат тезликда ҳаракатланаётганда у мусиқага айланади. Бу ҳайдовчининг эътиборини тортади ва у тезликни пасайтиради.

Эксперимент натижаларига кўра, «ҚазАвтоЖол» АЖ келгуси йилда республиканинг бошқа йўлларида ҳам мусиқий ленталарини ўрнатади.




Сўнгги хабарлар