Қозоғистонда мудофаа-саноат комплексини ривожлантириш жамғармаси тузилади

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистонда ҳарбий йщналтирилган илмий-техник лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватловчи «Мудофаа-саноат комплексини ривожлантириш жамғармаси» АЖ ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган Ҳукумат қарорида айтилган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Мудофаа-саноат комплексини ривожлантириш жамғармаси» акциядорлик жамияти давлат устав капиталида юз фоиз иштирок этган ҳолда ташкил этилсин. Компания фаолиятининг асосий мақсади маҳаллий илмий-техника ишланмаларини молиявий қўллаб-қувватлаш ва мудофаа-саноат комплекси ташкилотларини модернизация қилиш бўлиши керак.

Лойиҳанинг мақсади оқилона ва шаффоф нархларни шакллантириш жараёнини таъминлаш, шунингдек, давлат мудофаа буюртмаси доирасида ҳарбий ва иккиламчи мақсадли товарлар, ҳарбий мақсадлардаги ишлар ва хизматлар нархини шакллантириш жараёнини тартибга солишдан иборат», - дейилади ҳужжатда.

Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги акциядорлик жамиятини ташкил этиш учун 2022 йилги республика бюджетидан 153 миллион тенгедан ортиқ маблағ ажратади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар