Қозоғистонда мингдан ортиқ янги балиқчилик хўжаликлари пайдо бўлади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Ахметжан Пиримқулов Қозоғистонда балиқчиликни ривожлантириш ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Балиқ саноати ривожланишининг ўсиш нуқтаси балиқчиликдир. Шу боис дастурда 2030 йилгача етиштириладиган балиқ етиштириш ҳажмини йилига 270 минг тоннага етказиш вазифаси белгиланган. Бунинг учун мингдан ортиқ янги балиқчилик хўжалиги ташкил этилади. Тезкор маълумотларга кўра, йил бошидан бери балиқ етиштирувчилар томонидан режа бўйича 12,8 минг тоннадан 12 минг тоннага яқин маҳсулот етиштирилди. Йил охиригача бу кўрсаткич тўлиқ бажарилади», - деди Ахметжан Пиримқулов Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, ўз навбатида балиқ овлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 3 фоизга ошган.

«Қонунчилик даражасида балиқчилик соҳасида тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратилгани ҳақида аввалроқ маълум қилинган эди. Улардан энг муҳими давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги чора-тадбирларни кенгайтириш, балиқчилик хўжаликларини қуриш ва улардан фойдаланиш жараёнида уларга қўйиладиган ортиқча талабларни бартараф этишдир», - деди вазир ўринбосари.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар