Қозоғистонда миллий ягона тест қоидаларини бузиш ҳоллари 4 баробар камайди
7 Июль 14:50

Қозоғистонда миллий ягона тест қоидаларини бузиш ҳоллари 4 баробар камайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Миллий тест маркази директори Руслан Емелбаев жорий йилда МЯТ қоидаларини бузиш ҳолатлари 4 баробарга камайганини қайд этди, деб хабар беради Kazinform.

«Тест синовлари натижаларига кўра, 103 мингдан ортиқ абитуриент чегара (мактаб битирувчиси олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун тўплаши лозим бўлган энг кам балл – Таҳр.) баллини тўплаган. Бу умумий иштирокчиларнинг 67 фоизини ташкил қилади. Ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич 7 фоизга кўп. Тест топширувчиларнинг 51 мингга яқини (33%) чегара баллини тўплай олмади. МЯТ бўйича ўртача балл – 66. Бу йил энг юқори балл – 139. 3179 нафар ўқувчи 120 баллдан юқори балл тўплади»

, — деди Руслан Емелбаев.

Шунингдек, у МЯТга тақиқланган нарсаларни олиб киришга уринишлар ва МЯТ қоидаларини бузиш ҳолатлари сезиларли даражада камайганини эълон қилди.

«Масалан, ўтган йили 756 нафар битирувчи МЯТга тақиқланган нарсаларни олиб киришга уринган бўлса, жорий йилда 327 та ҳолат қайд этилган. Бунга 2020 йилда қоидаларни бузишга уринган иштирокчиларни тест синовларига юбормаслик қоидасининг жорий этилиши ва ҳар бир тест топширувчига фронтал камера ўрнатилиши сабаб бўлди. Тест синовлари вақтида қоида бузган 322 нафар шахс аудиториядан четлаштирилди ва уларнинг натижалари бекор қилинди. Кўрсаткич 4 баробар камайди. Чунки 2021 йилда қоида бузган 1305 ўқувчи аудиториядан чиқариб юборилган»

, — деди марказ раҳбари.

Янгиликлар

Архив