Қозоғистонда миллий сув сиёсати қайта кўриб чиқилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Мажилиси депутати Айжан Сқақова Қозоғистонда сув танқислиги муаммосини кўтарди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Депутатнинг сўзларига кўра, маҳаллий олимлар йиллар давомида сув соҳасига эътибор қаратишга чақириб келишган ва ниҳоят уларнинг овози эшитилмоқда – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев сув хавфсизлиги масаласини энг юқори даражада сиёсий кун тартибига қўйган.

«Бироқ, бир қатор муаммолар сақланиб қолмоқда, бундан ташқари, улар янада кескинлашмоқда. Бугун биз ҳукумат эътиборини Балқаш-Алакўл ҳавзаси муаммоларига қаратмоқчимиз. Ҳавза республикада мавжуд бўлган саккизта ҳавзалар ичида энг катта ва энг мураккабларидан биридир: суғориладиган ерларнинг катта майдони (600 минг гектардан ортиқ), ривожланган саноат, гидроэнергетика ва қишлоқ хўжалиги ушбу ҳавза билан бевосита боғлиқдир, - деди Айжан Сқақова.

Шу муносабат билан Қозоғистон Халқ партияси депутатлари миллий сув сиёсатини қайта кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.

«Бир неча бор айтилган, «Яшил Қозоғистон» миллий лойиҳасига қурилган каналларни чуқурлаштириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ўрнига сув ресурсларини бошқариш бўйича тўлақонли алоҳида давлат дастурини ишлаб чиқиш бўйича тавсияни қабул қилиш вақти келди», - деб ҳисоблайди Айжан Сқақова.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар