Қозоғистонда миллий спорт турлари билан қанча фуқаролар шуғулланади

Фото:
ASTANA. Кazinform – Мамлакатда 490 минг киши миллий спорт турлари билан мунтазам шуғулланади. Бу ҳақда IV Жаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарликнинг бориши ҳақида маълумот берган Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси раиси Самат Ерғалиев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

– Республикамизда миллий спорт турлари бўйича тайёргарлик кўрувчи 8 спорт клуби ва 13 спорт мактаби мавжуд. Мамлакатимиз бўйича 490 минг киши миллий спорт турлари билан мунтазам шуғулланади. Давлат томонидан спортнинг миллий турларини ривожлантириш мақсадида «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритилиб, миллий спорт турларини таълим муассасаларида мажбурий таркибий қисм сифатида жорий этиш назарда тутилган. Миллий спортнинг тўрт тури ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. Булар асиы отиш, тўғизқумалақ, қозоқ кураши ва овчилик», - дейди Самат Ерғалиев.

Бундан ташқари, қўмита раиси брифинг чоғида 29 сентябрдан 4 октябргача Туркиянинг Изник шаҳрида IV Жаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтишини маълум қилди. Унда Қозоғистон терма жамоасининг 49 нафар спортчиси 5 турдаги мусобақада иштирок этади. Шунингдек, Қозоғистон аёллар терма жамоаси илк бор кўчманчилар ўйинларида иштирок этади.

Муаллиф: Асхат Райқул


Сўнгги хабарлар