+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

Қозоғистонда миллий спорт турлари бўйича «Буюк дашт руҳи» фестивалининг саралаш мусобақаси бўлиб ўтди

2 Август 14:33
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда миллий спорт турлари бўйича «Буюк дашт руҳи» фестивалининг саралаш мусобақаси бўлиб ўтди

NUR-SULTAN. Kazinform – Миллий спорт турлари бўйича Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги доирасида «Буюк дашт руҳи» республика кенг миқёсли фестивалини ўтказиш режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонлик боксчилар 2021 йилги Жаҳон чемпионати олдидан қасамёд қабул қилишди Қозоғистонлик гимнастикачилар Японияда бўлиб ўтадиган  Жаҳон чемпионатининг тўртта финал босқичига йўлланма қўлга киритишди Футбол: Қозоғистон терма жамоаси Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Миллий спорт турлари бўйича кўпкари, байге, тенге илу, аударспақ, жамби отиш, қозоқ кураши, тўққизқумалак, ошиқ отиш шаклидаги мусобақалар жамоавий тартибда ўтказилади. Фестивал ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси томонидан ташкил этилган.

Икки ойдан кўпроқ давом этадиган фестивал икки босқичга бўлинган. Танловнинг биринчи босқичи тўртта вилоятда ўтказилади.

Шунингдек, 28-30 июль кунлари Кўкшетау шаҳрида кўкпар, қозоқ кураши, тўққизқумалак, ошиқ ату, аударспак, жамби ату, тенге илу бўйича саралаш мусобақалари бўлиб ўтди.

Шимолий ҳудудларни қамраб оладиган саралаш босқичларининг I-чи босқичида Нур-Султан шаҳри, Ақмола, Қостанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларидан 180 спортчи қатнашди.

Фестивалнинг иккинчи босқичи финалида Қозоғистоннинг 14 вилояти ва 3 шаҳридан энг яхши жамоалар беллашади.





Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив