+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Қозоғистонда миллий лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилган маблағ мониторинги бўйича комиссия тузилади

20 Октябрь 08:20
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда миллий лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилган маблағ мониторинги бўйича комиссия тузилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Фармони билан тасдиқланган 10 та миллий лойиҳани амалга ошириш учун ажратилган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш бўйича махсус комиссия тузилади. Бу ҳақда ТALAP.Talks платфорасида берган интервьюсида Қозоғистон Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раиси, Астана аҳолига халқаро молия маркази раҳбари Қайрат Келимбетов маълум қилди, деб хабар қилади Kazinform мухбири.

«Эсингизда бўлса, 2008-2009 йиллардаги жаҳон молиявий инқирози даврида Миллий жамғармадан катта миқдорда маблағ ажратилган эди. Ҳар доим махсус комиссия тузилган. Одатда уни Ҳисоб қўмитаси раиси бошқаради ва унда барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, назорат органлари ва Молия вазирлиги вакиллари иштирок этади. Буни кузатиб бориш жуда муҳим. Шубҳасиз, бу маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, йил охиригача ажратилган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш учун шундай комиссия тузилади», - деди Қайрат Келимбетов.

Унга кўра, миллий лойиҳалар учун бюджет маблағларининг катта қисми давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари доирасида таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Фармони билан 10 та миллий лойиҳалар рўйхати тасдиқланган эди.

Муаллиф: Марлан Жиембай



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив