Қозоғистонда «Миллий қурултойнинг» биринчи йиғилиши кейинги ойда бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Миллий қурултой»нинг таркибига депутатлар, ҚХА аъзолари, экспертлар ва ҳуқуқ фаоллари, жамоат арбоблари ва фаоллар киради. Бу ҳақда Давлат раҳбари маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бир ойдан сўнг янги мулоқот майдони – «Миллий қурултой»нинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Қурултой мамлакат тараққиётининг долзарб масалаларини муҳокама қилишда жамоатчиликни бирлаштириш учун яратилган», - деди Президент Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХІ сессиясида.

«Бу миллий мулоқотнинг универсал моделига айланади. Қурултой таркибига депутатлар, Ассамблея аъзолари, эксперт ва ҳуқуқ фаоллари, барча вилоят вакиллари, шунингдек, Фуқаролик альянси, жамоат кенгашлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик бирлашмалари, ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари киради», - деди Давлат раҳбари.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар