Қозоғистонда миллий кинокомиссия ташкил этилади

None
ASTANA. Кazinform - Мамлакатда миллий кино комиссияси ташкил этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги маданият қўмитаси раиси ўринбосари Кумис Сейитова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Кеча давлат раҳбари «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кинематография, маданият ва байрамлар масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. «Кинематография тўғрисида»ги қонун 2019 йилда қабул қилинган. Орадан атиги 3 йил ўтган бўлса ҳам, жаҳонда кинематография соҳаси жадал ривожланиб бораётганини ҳисобга оладиган бўлсак, Кинематография ва маданият тўғрисидаги қонунни такомиллаштириш зарурати туғилади», — деди Кумис Сейитова Марказий коммуникациялар хизмати майдонида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Вазирлик вакили мамлакат кинематографиясига оид сўнгги янгиликлар билан ҳам ўртоқлашди.

«Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалардан бири мамлакатимизда миллий кинокомиссиянинг ташкил этилишидир. Мақсад - Қозоғистоннинг халқаро кино ишлаб чиқариш учун суратга олиш жойи сифатидаги имкониятларини ошириш. Шу муносабат билан халқаро кинематография ташкилотларига қўйиладиган талаблар соддалаштирилди. Яъни, мамлакат ҳудудидан суратга олиш маскани сифатида фойдаланиш анча қулай бўлди», - дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар