Валюталар курси:
    usd/kzt 470.9 eur/kzt 496.94

    rub/kzt 8.83 cny/kzt 70.33
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистонда миллий қадриятлар тарғиботига ажратиладиган маблағ оширилиши мумкин

20 Май 13:48

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг барча ҳудудларида ёшларни уй-жой билан таъминлаш дастурлари амалга оширилиши керак. Бу ҳақда депутат Нуртўре Жусип Сенатда ёшларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган парламент эшитувида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Сенатор ўз нутқида ёшларни маданий-ахлоқий тарбиялаш масалаларига тўхталди. Парламент эшитувида билдирилган таклиф ва тавсиялар Ҳукумат томонидан қабул қилинишига ишонч билдирди.

«Шу пайтгача маданият, санъат ва ахборот соҳалари қолдиқ асосида молиялаштирилиб келинмоқда. Инсон қалбини бойитадиган бу соҳаларга сармоя киритишга келганимизда жиловни тортамиз. Унинг якуний натижаси қандай бўлишини ўз кўзимиз билан кўрдик. Биз мамлакатни қайта қуриш учун маблағ сарфламаймиз, зарарни тиклашга пул сарфлаймиз, бу нотўғри. Ўйлайманки, ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизини миллий қадриятлар тарғиботини ривожлантиришга йўналтирсак, бундан ҳеч қандай зарар кўрмаймиз, балки ўсамиз», - деди сенатор.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар