Қозоғистонда микромолиялаштириш фаолиятини лицензиялаш жорий этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбарининг топшириғига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб мамлакатда микромолиявий фаолиятни лицензиялаш жорий этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар Қозоғистон Республикаси Президенти томонидан шу йил 3 июлда имзоланган. Лицензиялашнинг жорий этилиши микромолия ташкилотларини молия ташкилотлари тоифасига киритиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилларига мувофиқ молиявий хизматлар ва молия бозорларининг ягона ҳуқуқий таърифини яратишга имкон беради. Шундай қилиб, банклар ва микромолия ташкилотларига кредит беришни тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича ягона талаблар ўрнатилди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг март ойида Қозоғистон Республикаси Президенти номидан микрокредит ташкилотларига қатъий малака талаблари қўйилган эди. Улар доирасида ломбардлар ва кредит уюшмаларининг раҳбарлари ва иштирокчиларига қўйиладиган талаблар кучайтирилди. Микрокредит ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш тезлаштирилди. Устав капиталининг энг кам миқдори, ломбардларни ташкил этиш, уларнинг биноларининг хавфсизлиги ва техник жиҳатдан мустаҳкамланишига қўйиладиган талаблар оширилди.

Сўнгги хабарлар