Қозоғистонда микрокредит бериш тартиби ўзгарди

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Молия бозорларини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги микрокредит ташкилотлари фаолиятига янги тартиб жорий қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Энди молия муассасаси ва мижоз ўртасида судгача тартибга солиш процедураси бошланади.

«Микромолиялаш ташкилоти навбатдаги кредит муддати ўтганлиги тўғрисида 15 кун олдин эълон қилиши шарт. Қарз олувчи 30 календарь кун ичида ташкилотга келиб, тўламанмаган қарзни бир ёғлик қилиш учун ариза бериши мумкин», - дейилади Молия бозорларини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги хабарида.

Қарз олувчидан жавоб бўлмаган тақдирда микрокредит ташкилоти қарздордан қарзни нотариал тасдиқланган ижро варақаси билан ундириб олишга ҳақлидир.

Янги ўзгаришлар кредит олиш учун мурожаат қилишни осонлаштирди.

Янги қоидаларга кўра, шартноманинг сарлавҳа саҳифасида шартнома муддати, микрокредит миқдори, фоиз ставкаси ва бошқа шартлар кўрсатилади.


Сўнгги хабарлар