Қозоғистонда мигрантларнинг фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар берилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонда туғилган бошқа давлат фуқароларининг фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар берилади. Бу ҳақда ҚР Таълим-маърифат вазирлигининг Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Есенғази Иманғалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, Қозоғистон тиббиёт муассасаларида туғилган ҳар бир чақалоқ онанинг мақомидан қатъи назар, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.

Хусусан, миграция жараёнларида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича уч йиллик дастур доирасида 1000 нафардан ортиқ болаларларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар топширилиб, уларга таълим ва ижтимоий хизматлар кўрсатилди.

Е. Иманғалиев фикрича, миграция жараёнларига жалб қилинган болалар учун қулай шарт-шароит яратиш ишларини давом эттириш керак.

«Миграция билан қамраб олинган болалар масаласи маъмурий муаммолар билан боғлиқ. Шу билан бирга, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмаслик, ота-оналарнинг Қозоғистонда меҳнат мигранти сифатидаги мақомини тартибга солмаслик, шунингдек, фуқаролик йўқлиги каби муаммолар ҳам мавжуд», — деди у.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар