Валюталар курси:
    usd/kzt 429.57 eur/kzt 447.35

    rub/kzt 6.94 cny/kzt 63.23
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистонда «Мигрант-2021» операцияси бошланди

7 Июль 13:21

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда «Мигрант-2021» операциясининг биринчи босқичи бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати вакили Шуғила Турлибек маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«5 июл куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари чегара хизматлари билан биргаликда «Мигрант-2021«операциясининг биринчи босқичини бошлашди», - деди у Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлиги вакили операция мақсади ҳақида гапирди.

«Унинг мақсади - чет элликларнинг ноқонуний миграцияси каналини ва ноқонуний миграция ташкилотчиларининг фаолиятини аниқлаш ва тўхтатиш, чет элликларнинг ўз мамлакатига ихтиёрий равишда қайтишига ёрдам бериш, шу жумладан реадмиссия орқали қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш», - деди Шуғила Турлибек.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар