Қозоғистонда Миграция масалалари бўйича қўмита тузилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг Миграция масалалари бўйича қўмитаси ташкил этилмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазирининг ўринбосари Ерали Тоғжанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Самарали меҳнат бозорини яратиш учун мамлакатнинг миграцион сиёсатини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун, Президент ўз Мурожаатномасида миграция сиёсатининг янги концепциясини ишлаб чиқиш вазифасини топширди. ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг Миграция масалалари бўйича қўмитаси тузилади», - деди Ерали Тоғжанов Ҳукуматдаги онлайн матбуот анжуманида.

Шунингдек, у мамлакатнинг жанубий вилоятларидан шимолга кўчиб келаётган аҳолига тўлаш механизми такомиллаштирилишини таъкидлади. Уй-жой қуриш учун ердан ташқари, қишлоқ хўжалиги учун ер ажратилади.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар