Қозоғистонда мемориал мажмуалар энциклопедияси нашр этилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Ушбу тўплам «Birgemiz: Аsyl Mmura» миллий лойиҳаси доирасида нашр этилади, деб хабар беради Кazinform.

Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази матбуот хизмати хабарига кўра, 2024 йилгача ёдгорлик мажмуалари, тарихий-маданий обидалар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган 3 та энциклопедия нашр этилади. Тўпламлар орқали қозоғистонликлар мамлакатдаги энг гўзал ва қизиқарли обидалар ҳақида кўпроқ маълумот олишлари мумкин.

– Энциклопедиянинг биринчи нашри ёдгорлик мажмуаларига бағишланган. Унда мамлакатимиздаги мемориал мажмуалар ҳақидаги маълумотлар ва фотосуратлар ўрин олган. Уларни вилоят музейлари кўмагида тўплаймиз. Биз қозоғистонликлар ҳар бир мажмуа қаерда жойлашганини билиши керак, деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, тарихий обидаларни асраб-авайлашда нафақат кўнгиллиларни бирлаштирибгина қолмай, балки аҳолини тарихий обидалар ҳақида хабардор қилишни ҳам мақсад қилганмиз, – дейди «Даналық» жамғармаси менежери Бекжан Серикқалиев.

Унинг сўзларига кўра, энциклопедия йил охиригача нашр этилади. Нашрнинг умумий тиражи 500 нусхани ташкил этади. Тўпламлар маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва вилоят кутубхоналарига топширилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, «Birgemiz: Аsyl mura» лойиҳаси доирасида йил охиригача кўнгиллилар ташаббуслари учун 30 та кичик грант ажратиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги кўмагида амалга оширилмоқда. Лойиҳа оператори – Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази.

Сўнгги хабарлар