Қозоғистонда меҳнат қобилиятини, боқувчисини йўқотган тақдирда тўланадиган ижтимоий нафақалар 5 фоизга оширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Меҳнат қобилиятини йўқотиш, боқувчисини йўқотганлик учун тўланадиган ижтимоий нафақалар миқдори ортади, деб хабар беради Kazinform.

2022-йил 1-январдан бошлаб меҳнат қобилиятини йўқотиш, боқувчисини йўқотиш бўйича ижтимоий нафақалар миқдори 5 фоизга оширилади. Тегишли қарорни Бош вазир Aсқар Мамин имзолади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни

* * *

Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2021-йил 17-ноябрдаги №820-сонли Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан 2022-йил 1-январдан бошлаб ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида

«Мажбурий ижтимоий суғупта тўғрисида»ги 2019 йил 26 декабрдаги Қозоғистон Республикаси Қонуни 8-боби 3) бандига мувофиқҚозоғистон Республикаси Ҳукумати қарори:

1. 2022 йил 1 январга қадар меҳнат қобилияти ва боқувчисини йўқотганда Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан тўланадиган ижтимоий нафақалар миқдори 2022-йил 1 январдан бошлаб олинадиган ижтимоий нафақалар миқдоридан беш фоизга оширилсин.

2. Мазкур қарор 2022 йил 1 январдан кучга киради ва расмий эълон қилиниши керак.

Қозоғистон Республикаси Бош вазири А. Мамин


Сўнгги хабарлар