Қозоғистонда меҳнат бозорини прогнозлашнинг миллий тизими яратилади

None
ASTANA. Кazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги меҳнат ресурсларини прогнозлаш миллий тизимини яратишни таклиф қилди. Бу ташаббус вазирнинг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган буйруғида айтилган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Буйруқ лойиҳасига кўра, меҳнат ресурслари прогнози аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича ваколатли орган томонидан ишлаб чиқилади. Бунинг учун махсус статистик дастур қўлланилади. Дастур ёрдамида бозор конъюнктураси таҳлили ўтказилади ва меҳнат ресурслари прогнози тузилади.

Ҳужжатда кўрсатилганидек, меҳнат бозори прогнозлари қуйидаги даврлар учун тузилади:

- қисқа муддатли прогноз қилиш даври - 1 йил;

- ўрта муддатли прогноз қилиш даври - 6 йил;

- узоқ муддатли прогноз қилиш даври - 2050 йилгача.

«Иш кучининг қисқа муддатли прогнозлари ҳар йили ишлаб чиқилиб, тўрт чораклик даврни қамраб олади. Ҳар йили ўрта муддатли давр учун меҳнат ресурслари прогнози тузилади. Узоқ муддатли давр учун меҳнат ресурслари прогнози (демография прогнози) ҳар йили ишлаб чиқилади ва 2050 йилгача бўлган даврни қамраб олади», — дейилади буйруқда.

Мамлакатнинг барча ҳудудлари таҳлилга киритилган. Натижада аниқ шаҳар ва туманларда юзага келиши мумкин бўлган мутахассислар етишмаслиги ва бўш иш ўринлари тўғрисида ҳисобот тайёрланади. Вазирлик маълумотларига кўра, бу ҳақдаги маълумотлар «Электрон меҳнат биржаси» давлат ахборот порталида эълон қилинади. Бу, ўз навбатида, битирувчиларга бўлажак касб танлашда талаб юқори бўлган соҳаларга йўл очади.

Буйруқ лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси 14 декабрга қадар давом этади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар