Қозоғистонда Мажилис ва маслихатлар депутатлари сайловлари бошланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 9 вилояти ва республика аҳамиятига эга Нур-Султон, Алмати ва Чимкент шаҳарларида ҚР Парламенти Мажилиси ва маслихатлар депутатлари учун овоз бериш бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Конституция муддатига биноан ўтказилиб ётган Мажилис сайловларида Қозоғистонда рўйхатдан ўтган 5 та сиёсий партия, яъни «Ауыл» халқ демократик ватанпарварлик партияси, «Nur Otan» партияси, «ADAL» сиёсий партияси, Қозоғистоннинг «Ақ жол» демократик партияси, «Қозоғистон Халқ партияси» депутатлик мандатидан умидвор. Ушбу партиялар, шунингдек, барча даражадаги маҳаллий маслихатликка ўз номзодларни кўрсатдилар.

Ҳаммаси бўлиб 5 та партиядан 312 номзод, шу жумладан: «Ауыл» халқ демократик ватанпарварлик партиясидан 19; «Nur Otan» партиясидан 126; «ADAL» сиёсий партиясидан 16; Қозоғистоннинг «Ақ жол» демократик партиясидан 38 ва «Қозоғистон Халқ партиясидан» 113 киши бор.

Маҳаллий маслихатликка 832 номзод, шу жумладан, «Ауыл» халқ демократик ватанпарварлик партиясидан – 158, «Nur Otan» партиясидан – 216, «ADAL» сиёсий партиясидан – 215, Қозоғистоннинг «Ақ жол» демократик партиясидан – 174 ва «Қозоғистон Халқ партияси»дан 69 киши партия рўйхатдан ўтказилди.

Сайлов тўғрисидаги конституциявий қонунга биноан овоз бериш вақти стандарт ҳисобланади (соат 7:00 дан 20:00 гача).

Ғарбий Қозоғистон, Ақтобе, Атирау, Манғистау ва Қизилўрда вилоятларида вақт фарқи туфайли сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 07.00 - Нур-Султон вақти билан 08.00 да очилади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар