Қозоғистонда маймун чечаги касаллигини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда маймун чечак касаллигига ташхис қўйиш методикаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.
«89 мамлакатда 25 000 дан ортиқ маймунчечак юқтириш ҳолати қайд этилган. Ушбу мамлакатларда касаллик кўпинча енгил кечмоқда. Масалан, бугунги маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, 7 та давлатда 8 та ўлим ҳолати қайд этилган»

, — деди вазир.

Унга кўра, ҳозир вазирлик мутахассислари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан келаётган барча маълумотлар билан ишламоқда.

«Ташкилотнинг маслаҳати шуки, маймун чечагига қарши махсус эмлашни ўтказишга ҳожат йўқ. Шу боис, ташкилотдан бирор кўрсатма бўлса, унга амал қилишга ҳаракат қиламиз. Ва биз ушбу касалликка ўхшаш аломатлари бўлган беморларни кузатмоқдамиз. Шу билан бирга, биз ушбу касалликнинг ташхисини қўйиш учун диагностик тестларни ўтказамиз. Биз ўз ходимларимизни ишлаб чиқамиз ва ўқитамиз, ушбу касалликни даволашга раҳбарлик қиладиган ва диагностика методологиясини ўрнатадиган протокол ишлаб чиқамиз. Бизнинг бош мутахассисларимиз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари билан биргаликда бу йўналишда ишламоқда»

, — деди Ажар Ғиният.


Сўнгги хабарлар