Қозоғистонда Маслихатларнинг ваколатлари кенгайтирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Маслихатларнинг ваколатлари кенгайтирилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, Президент Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича Миллий Ҳаракат дастурининг «Ўзини ўзи бошқариш органларини марказсизлаштириш» йўналиши бўйича 2 та чора-тадбирлар амалга оширилади.

«Маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни ривожлантириш консепцияси доирасида вазирлик «Қозоғистон Республикасида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисида»ги қонунни ва тегишли қонун лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда. Қонун лойиҳаларида маҳаллий давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг функциялари ажратилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мулкий ҳуқуқлари ва масъулатларнинг ваколатларин кенгайтириш; маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари даражасида давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомилларини соддалаштиришни назарда тутади», - деди Алибек Қуантиров.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар