Қозоғистонда машина ишлаб чиқариш  9,4 фоизга ошди
12 Май 18:32

Қозоғистонда машина ишлаб чиқариш  9,4 фоизга ошди

NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатда ишлаб чиқариш йил бошидан буён 5,8 % га ошди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ишлаб чиыаришсаноатида динамик ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Жорий йилнинг январ-апрел ойларида ишлаб чиқариш ҳажми 5,8 %га ошди. Барча ҳудудларда ижобий ўсиш суръатлари қайд этилди. Энг юқори ўсиш Алматида, шунингдек, Атирау ва Жамбил вилоятларида кузатилмоқда», деди А. Қуантиров Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, ишлаб чиқариш саноати 9,4 фоизга, жумладан, компьютер, электрон ва оптик ускуналар ишлаб чиқариш 19,7 %га, автомобилсозлик 18,6 %га ўсган.

Шунингдек, қурилиш материаллари – 9,5 %га, ичимликлар – 18,7 %га, пластмасса буюмлар – 14,3 %га, тайёр металл маҳсулотлари – 10,8 %га, фармацевтика маҳсулотлари – 6,4 %га, кийим-кечак ишлаб чиқариш 13,8 %га, тоғ-кон саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 4,4 %га ўсди.

Тармоқлар бўйича ўсиш тоғ-кон саноати хизматлари - 16,9%, газ қазиб олиш - 6,4%, хом нефт қазиб олиш - 5%, бошқа фойдали қазилмалар қазиб олиш - 4,2%, металл рудаларини қазиб олиш - 1,8%, кўмир қазиб олиш - 1,7%ни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати йил бошидан буён 4,4 %га етди. Реал секторда ўсиш 5,1 %га, хизмат кўрсатиш соҳасида ишбилармонлик фаоллиги 3,4 %га ошди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Янгиликлар

Архив